Янгиликлар
Илм йўлида — Польша билан ҳамкорлик
9 июнь 2025 йил
Янги технологиялар — янги имкониятлар!
Президентимиз раҳбарлигида 15-май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалалари устувор вазифа сифатида белгиланди.
Бу йўлда хориждаги дипломатик ваколатхоналар ҳам фаол иштирок этмоқда. Яқинда, Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, Полшанинг “Экинокс” компанияси томонидан тақдим этилган замонавий ноутбукларни мактаб ўқувчиларига топширди.
Бу — таълим сифатини ошириш, болаларнинг билимга бўлган қизиқишини кучайтириш ва уларни рақамли дунёга янада яқинлаштириш йўлида муҳим қадам.
Янги технологиялар — янги имкониятлар!