Янгиликлар
“Таълимда ҳамкорлик тадқиқоти” доирасида тест синовлари ўтказилди
5 июнь 2025 йил
Жараён давомида адолат ва шаффофлик тамойилларига тўлиқ амал қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З. Маҳкамова томонидан тасдиқланган “Параолимпиадачилар матонат мактаби томонидан 2025-йил давомида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар режаси”га (06-30/1-1417-сон, 15.02.2025-йил) асосан, “Таълимда ҳамкорлик тадқиқоти” лойиҳасининг 4-бандини амалга ошириш юзасидан Хива шаҳри ва тумани, шунингдек, Тупроққалъа туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчилардан тест синовлари ўтказилди.
Синовлар Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Жараён давомида адолат ва шаффофлик тамойилларига тўлиқ амал қилинди.