Янгиликлар
Янгибозор туманида “Келажак эгалари” номли вилоят иқтидорли болалар оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди
4 июнь 2025 йил
Оромгоҳ бир навбатда 70 нафар болани қабул қилиш имкониятига эга. Жами 4 навбатда 280 нафар иқтидорли ўқувчи ушбу яшил ва сўлим масканда мароқли ҳордиқ чиқариши кўзда тутилган.
Янгибозор туманида “Келажак эгалари” номли вилоят иқтидорли болалар оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу оромгоҳда ёзги таътил даврида болаларнинг соғломлашуви, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун барча шароитлар яратилган.
“Беш ташаббус” доирасида турли тўгараклар — санъат, спорт, компютер технологиялари, китобхонлик ва қўл меҳнати бўйича машғулотлар ташкил этилган. Болалар учун ҳар куни ранг-баранг маданий-ҳунармандчилик тадбирлари, спорт мусобақалари ва ижодий кечалар ўтказиб келинмоқда.
Оромгоҳ бир навбатда 70 нафар болани қабул қилиш имкониятига эга. Жами 4 навбатда 280 нафар иқтидорли ўқувчи ушбу яшил ва сўлим масканда мароқли ҳордиқ чиқариши кўзда тутилган.
Болаларнинг ҳар томонлама ўсиши, дўстлар орттириши ва ёзни мазмунли ўтказиши учун оромгоҳда меҳнат қилаётган мураббийлар ва педагоглар жамоаси томонидан самарали дастур жорий этилган.