Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА “ДОЛЗАРБ 90 КУНЛИК” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТУМАН СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

3 июнь 2025 йил
image

#Dolzarb_90_kun

 

 Бугун Янгибозор туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида “Долзарб 90 кунлик” дастури доирасида туман семинари ташкил этилди.

Семинар мақсади — ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, бўш вақтларини самарали ва фойдали ўтказиш, соғлом турмуш тарзига, спортга ва ижодий фаолиятга кенг жалб қилишдан иборат.

Тадбир давомида:
— Мактабларда фаолият юритаётган тўгараклар, спорт ва ижодий машғулотлар намойиш этилди;
— Педагоглар ўртасида тажриба алмашинуви ва услубий тавсиялар муҳокама қилинди;
— Ўқувчиларнинг қизиқишлари, истеъдодларини аниқлашга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди.

Семинар доирасидаги спорт беллашувлари, китобхонлик дақиқалари, бадиий чиқишлар ва мусиқий дастурлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb