Янгиликлар
Вилоятимизда ёзги соғломлаштириш ва хавфсизликка бағишланган семинарлар ўтказилди
3 июнь 2025 йил
Тадбирлар болалар учун хавфсиз ва самарали ёзги муҳит яратишга хизмат қилади!
Ёзги мавсумда тарбияланувчиларнинг соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, “Фавқулодда 90 кунлик” иш режимини самарали ташкил этиш мақсадида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида семинарлар бўлиб ўтди.
Семинарларда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларига амалий кўрсатмалар, хавфсизлик бўйича тавсиялар ва ёзги соғломлаштириш ишлари юзасидан услубий ёрдам берилди.
Тадбирлар болалар учун хавфсиз ва самарали ёзги муҳит яратишга хизмат қилади!