Янгиликлар
"Ёз - ўтмоқда соз!"
3 июнь 2025 йил
Ёз — бу фақат дам олиш эмас, балки болаларнинг соғлиғи, тарбияси ва ижтимоий фаоллигини мустаҳкамлаш учун айни фурсатдир.
Юртимизда ёз мавсумининг ҳар бир куни фарзандларимиз учун мароқли, мазмунли ва энг асосийси, хавфсиз ва соғлом тарзда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ёзги оромгоҳлар ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бу масканлар нафақат дам олиш, балки ҳар томонлама ривожланиш, иқтидор ва салоҳиятни юзага чиқариш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим рол ўйнамоқда.
Оромгоҳларда болаларнинг жисмоний фаоллиги, маданий ҳордиқ чиқаришлари, спорт ва ижодий машғулотларда иштироклари учун барча шароитлар яратилган. Психологлар, тарбиячилар ва тиббиёт ходимлари билан мунтазам иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, оромгоҳларда болаларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, миллий қадриятлар ва экологик тарбия асосларини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар ҳам мунтазам ўтказилмоқда.
Ёз — бу фақат дам олиш эмас, балки болаларнинг соғлиғи, тарбияси ва ижтимоий фаоллигини мустаҳкамлаш учун айни фурсатдир.