Янгиликлар
ХОРАЗМЛИК УСТОЗ – ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ТАЖРИБА ОРТТИРДИ
2 июнь 2025 йил
Бу каби дастурлар – замонавий ўқитувчини шакллантириш, ўқувчилар салоҳиятини ошириш ва таълимда рақамли трансформацияни чуқурлаштиришга хизмат қилади.
2024 йилда ҳар бир вилоятдан юқори натижалар билан олий малака тоифасига эга бўлган информатика фани ўқитувчилари орасидан саралаб олинган 14 нафар устоз ва 1 нафар кординатордан иборат Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяда ўтказилган "КЛИC Траининг Програм" халқаро лойиҳасида иштирок этди.
Мазкур ташаббус Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан олий малакали устозларни рағбатлантириш, рақамли таълимда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, АИ ва робототехника соҳасида билим алмашинувини йўлга қўйишга қаратилган.
Хоразм вилоятидан – Хонқа туманидаги 36-сонли мактаб информатика ўқитувчиси Камола Кадирова ушбу лойиҳада иштирок этиб, Сеулдаги умумтаълим мактаблари фаолияти, дарс методикалари ҳамда замонавий технологияларни ўрганиб қайтди.
Бу каби дастурлар – замонавий ўқитувчини шакллантириш, ўқувчилар салоҳиятини ошириш ва таълимда рақамли трансформацияни чуқурлаштиришга хизмат қилади.