Янгиликлар
Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даври бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди
31 май 2025 йил
Тадбир давомида иштирокчиларга ёзги даврида тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, фаолият самарадорлигини ошириш борасида зарурий услубий тавсиялар ва амалий кўрсатмалар берилди.
Бугун, 31-май куни Урганч шаҳридаги 41-сон мактабгача таълим ташкилотида “Мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этиш, тарбияланувчиларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда "Фавқулодда тўқсон кунлик" иш режимини амалга ошириш” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.
Семинарда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг шўба мудирлари, давлат мактабгача ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари директорлар, шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида иштирокчиларга ёзги даврида тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, фаолият самарадорлигини ошириш борасида зарурий услубий тавсиялар ва амалий кўрсатмалар берилди.