Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“ГИМНАСТИКАГА ИЛК ҚАДАМ” МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

30 май 2025 йил
image

Унда танловнинг туман, шаҳар босқичида ўғил ва қиз болалар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ўз истедодларини намойиш этдилар.

 

Гимнастика спорт турини янада оммалаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида гимнастика спорт тури оммавийлигини  ривожлантириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган "Гимнастикага илк қадам” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.  

Унда танловнинг туман, шаҳар босқичида ўғил ва қиз болалар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ўз истедодларини намойиш этдилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра қиз болалар бўйича мутлоқ ғолибликни Урганч шаҳар 20-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Мубина Рустамова  ҳамда ўғил болалар бўйича Янгибозор туман 13-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Алибек Жумабоев  қўлга киритди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb