Янгиликлар
Янгибозор туманидаги маҳаллаларда мобил боғчалар ишга туширилди
17 апрель 2025 йил
Тумандаги 16-сон ўрта таълим мактаби ҳудудида махсус бекатлар қурилди ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан етказиб берилган «Ақлвой» автобуси – бепул мобил боғчалар фаолият кўрсата бошлади.
Тумандаги 16-сон ўрта таълим мактаби ҳудудида махсус бекатлар қурилди ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан етказиб берилган «Ақлвой» автобуси – бепул мобил боғчалар фаолият кўрсата бошлади.
Ушбу мобил боғчалар чекка ва узоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи болаларга мактабгача таълим хизматини кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, қуёш энергиясидан қувватланадиган кондисионер билан жиҳозланган, ҳожатхона ва бошқа қулайликларга эга. Мобил боғча 48 нафар болага хизмат кўрсата олади.
Мобил боғчаниниг фаолият бошлаши муносабати билан бир гуруҳ маҳалла фаоллари иштрокида кичик тадбир ўтказилди. Унда болалар учун автобусда яратилган шароитлар билан танишилди.