Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ -2025" ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАЛАБА БЎЛИШДИ

15 апрель 2025 йил
image

Кеча Урганч шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 

 

Хабарингиз бор, вилоятимизда "Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2025 " танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Кеча Урганч шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Тадбирда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров иштирок қилиб, танлов ғолиб ва иштирокчиларини самимий қутлади.

Вазир Хилола Умарованинг вилоятимизга ташрифи давомида Урганч Ранч технология университети рабарияти  билан ўзаро ҳамкорлик келишуви амалга оширилган эди. Мазкур келишувга кўра танловнинг  вилоят босқичи номинация ғолиблари махсус сертификат билан тақдирланиб, уларга университетнинг "Мактабгача таълим" йўналиши бўйича бир йиллик грант маблағи ажратилди ва улар талабалик бахтига муяссар бўлдилар.

Ғолибларга танлонинг республика босқичида омад тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb