Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ УМУММИЛЛИЙ ВАЗИФА

11 апрель 2025 йил
image

"Коррупция жамият кушандаси"

 

Бугун Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
ходимлари иштирокида "Коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа", "Коррупция жамият кушандаси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 

Йиғилиш давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов бугунги кунда бошқарма ва тизим ташкилотлари раҳбарлари  томонидан содир қилинаётган  маиший коррупсия,  таъмагирлик ҳамда мансаб суистеъмоли билан боғлиқ ҳолатлар ва буни олдини олиш учун Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 5-март куни Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида қилган маърузаси юзасидан тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, тадбир давомида  Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг  Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий назорат шўбаси бош мутахассиси Алишер Хасановнинг тизимда коррупцияга қарши курашиш  юзасидан 2024 йил давомида  қилинган ишлар  юзасидан ҳисоботи тингланди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb