Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Тергов фаолияти” йўналишига қабул жараёнлари юзасидан тадбир ўтказилди

6 февраль 2025 йил
image

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Бугун, 6 февраль куни Урганч шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати биносида  Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамкорлигида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Тергов фаолияти” йўналишига қабул жараёнлари юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси катта прокурори Бобур Отажонов, вилоят прокуратураси ходими Зоҳидбек Ҳамидов, умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича  ҳамда маънавий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок қилдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга Академиянинг “Тергов фаолияти” йўналишига қабул жараёнлари, академия фаолияти, талабалар учун яратилган қулай имкониятлар юзасидан батафсил маълумот берилди. 

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Тадбирдан сўнг масъуллар мактаб интернатининг юқори синф ўқувчилари билан ҳам мавзу юзасидан суҳбатлашдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb