Янгиликлар
Урганч туманидаги 47-сонли ихтисослаштирилган мактабда касбий таълимни ўқитиш ва келгусида ривожлантиришга доир амалий семинар бўлиб ўтди
29 январь 2025 йил
Семинарда вилоятдаги касбий таълим жорий қилинган 13 та мактаб директорлари, психологлари ва касбий таълим усталари иштирок қилдилар.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган режа графикка асосан Урганч туманидаги 47-сонли ихтисослаштирилган мактабда касбий таълимни ўқитиш ва келгусида ривожлантиришга доир амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоятдаги касбий таълим жорий қилинган 13 та мактаб директорлари, психологлари ва касбий таълим усталари иштирок қилдилар.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан миллий матоларимиз ва улардан тикилган кийимлар кўргазмаси намойиш қилинди.
Иштирокчилар ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл ишлари билан яқиндан танишдилар. Семинар ўзаро тажриба алмашув руҳида самарали ўтказилди.
Ўқувчиларнинг касбий таълим юзасидан эгаллаган билим ва кўникмалари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.
Мактаб раҳбарлари ва касбий таълим усталари билан келгусидаги режалар, мавжуд муаммолар уларнинг ечими тўғрисида келишиб олинди. Бундай семинарлар режа-график асосида тизимли давом қилдирилади.