Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Робо-Cодинг” олимпиадасининг Хоразм вилоят ҳудудий босқичи Хива шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди

25 январь 2025 йил
image

#Robo_Coding
#Olimpiada

 

Бугун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида “Робо-Cодинг” олимпиадасининг Хоразм вилоят ҳудудий босқичи Хива шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Олимпиада низомига мувофиқ ўқувчилар 3 та: 

“Яшил шаҳар яратиш”, 
 “Юк кўтариш конструкциясини яратиш” 
“Дастурлаш” йўналишларида беллашдилар.

Якуний натижалари қуйидагича: 

1-ўрин - Қўшкўпир туман ихтисослаштирилган мактаби жамоаси
2-ўрин - Янгибозор туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати жамоаси
3-ўрин - Янгиариқ туман ихтисослаштирилган мактаби жамоаси

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb