Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА "СИЗ ЭКОЛОГИЯГА ОИД ҚОНУНЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?" КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

21 январь 2025 йил
image

Жорий йилнинг 21-30-январ кунлари танловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

 

Жамиятда ёшларнинг экологияга оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда салбий таъсир кўрсатувчи омилларига нисбатан ҳуқуқий иммунитетини шакллантириш, қонун бузилиши ҳолатларига муросасизлик ҳиссини уйғотиш мақсадида  вилоятимизда “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.

Танлов 5 босқичдан иборат бўлиб, биринчи - саралаш (таълим муассаса), иккинчи - сектор, учинчи - туман (шаҳар), тўртинчи - ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри), якуний бешинчи - (республика) босқичлари январ-март ойларида ўтказилади.

Мазкур кўрик-танловнинг саралаш босқичлари умумтаълим мактаблари кесимида  бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 21-30-январ кунлари танловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилар ташкилотчилар томонидан 1-, 2-, 3- даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши белгиланган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb