Янгиликлар
ХОРАЗМДА ЗАМОНАВИЙ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
20 январь 2025 йил
#Yangi_maktab
Вилоятимизда кўплаб янги таълим ташкилотлари замонавий қиёфага келтирилиб, ўқувчиларнинг билим ва тарбия олиши учун имкониятлар яратилмоқда.
Бугун Хива шаҳар Ангариқ маҳалласида Давлатимиз Раҳбарининг топшириғига асосан Божхона қўмитаси томонидан бунёд этилган 330-ўринли янги мактаб тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, шунингдек ота-оналар қатнашдилар.
Иштирокчилар янги бинода ўғил-қизларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва иккинчи хорижий тилни ўргатиш учун барча қулайликлар яратилган. Мактаб ошхонаси, кутубхона, синфхоналар, фаоллар ва спорт залининг замонавий жиҳозланганлиги барчани бирдек қувонтирди.