Янгиликлар
Урганч шаҳрида "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан амалга оширилган кенг қамровли профилактик тадбирлар бўлиб ўтди
16 январь 2025 йил
Урганч шаҳар 13-сон ҳамда 16-сон мактабларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда уйда таълим олувчи ўқувчиларга қишки кийим, парта ва стул ҳамда ўқув қуролларини топширдилар, уларнинг таълим олиш жараёни билан танишдилар.
Бугун, 16-январ куни Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Урганч шаҳрида "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан амалга оширилган кенг қамровли профилактик тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари П.Қ.Нурметов, вилоят прокурори ўринбосари П.Р.Норқобиловлар иштирок қилиб, китобхонлик ҳамда шеърият йўналишида ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларга киоблар жамланмаси ва эсдалик совғаларни топширдилар.
Урганч шаҳар 13-сон ҳамда 16-сон мактабларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда уйда таълим олувчи ўқувчиларга қишки кийим, парта ва стул ҳамда ўқув қуролларини топширдилар, уларнинг таълим олиш жараёни билан танишдилар.
Вилоят прокуратураси томонидан ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.