Янгиликлар
“УМИД НИҲОЛЛАРИ” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН, ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
7 январь 2025 йил
Айни кунларда мактаб ўқувчилари ўртасида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақасининг туман ва шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда.
Айни кунларда мактаб ўқувчилари ўртасида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақасининг туман ва шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари волейбол ва баскетбол турлари бўйича, 1-4-синф ўқувчилари эса мини футбол бўйича ўз кучларини синовдан ўтказишмоқда.
Мусобақа ёш авлодни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ва жамоавийлик руҳини шакллантириш мақсадида ташкил этилган. Иштирокчилар ғалабага бўлган иштиёқ ва юқори спорт маҳорати билан майдонга чиқишмоқда.
Мусобақанинг кейинги босқичларига энг яхши жамоалар йўл олиши кутилмоқда.