Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

"Методик маҳорат куни" ва "Методик маҳорат соатлари"ни ташкил этиш бўйича ўқув тадбирлари бошланди

6 январь 2025 йил
image

Вилоятимизда ушбу жараёнга 18 та таянч мактабгача таълим ташкилотлари белгиланган бўлиб, ушбу масканларда 350 нафар етакчи педагоглар учун ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда.  

Бугун, 7 январь куни Хоразм вилоятида белгиланган  таянч  Давлат мактабгача таълим ташкилотларида "Методик маҳорат куни" ва "Методик маҳорат соатлари"ни ташкил этиш бўйича ўқув тадбирлари бошланди. 

Вилоятимизда ушбу жараёнга 18 та таянч мактабгача таълим ташкилотлари белгиланган бўлиб, ушбу масканларда 350 нафар етакчи педагоглар учун ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда.  

Мазкур тадбирлар мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг касбий ривожланиш тизими узлуксизлигини таъминлаш, улардаги касб маҳорати ва малака савиясининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш асосида таълим сифатини оширишга йўналтирилган.

Урганч шаҳар 41-сон мактабгача таълим ташкилотида ташкил қилинган тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари Т.Калмуратов, А.Шавкатов, Хоразм вилоят Мактабгача ва мактаб таълими  бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Нурметов,  Хоразм вилояти Педагогик маҳорат маркази директори Ж.Салаевлар иштирок қилишди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb