Янгиликлар
Хоразмда “Қорбоболар карвони” лойиҳаси доирасида мингдан ортиқ қорбоболар юртдошларимизга янги йил шукуҳи ва байрам кайфиятини улашишга отланди
27 декабрь 2024 йил
#Qorbobolar_karvoni
Бугун Хоразм вилоятининг кўплаб шаҳар ва туманларида янги 2025-йил кириб келиши муносабати билан ёшлар ўртасида “Қорбоболар карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
“Қорбоболар карвони” ҳаракати Пахловон Махмуд – Ўзбекистон овози кўчалари кесишган чоррахадан бошланиб, Ёшлик – Ал-Хоразмий кўчалари кесишган чорраҳагача ҳаракатланди. Тадбир Урганч вокзали олдида байрам арчаси ўрнатилган майдонда давом этмоқда.
Ушбу тадбир доирасида қорбоболар юртдошларимизга, айниқса, болажонларга байрамона кайфият улашмоқда. Барча юртдошларимизни байрам тадбирига чорлаб қоламиз!|