Янгиликлар
Хоразм вилоятида ПИСА-2025 халқаро тадқиқотларга тайёргарлик жараёнларига бағишланган семинар бўлиб ўтди
13 декабрь 2024 йилУмумтаълим мактаблари директорлари, директорнинг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари, табиий, аниқ, инглиз тили, бошланғич таълим фани ўқитувчилари Зоом платформаси орқали семинарни кузатдилар.
Бугун Урганч шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати биносида Хоразм вилоятида ПИСА-2025 халқаро тадқиқотларга тайёргарлик жараёнларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси У.Тошкенбаев, Таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси А.Каримбердиевл, Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти мутахассиси А.Дарвишхужаев, бошқарма бошлиғи Х.Бектемиров, Педагогик маҳорат маркази директори Ж.Салаев, шунингдек, туман, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари ҳамда тренер ва ментор ўқитувчилар, таянч мактаблари директорлари иштирок қилдилар.
Умумтаълим мактаблари директорлари, директорнинг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари, табиий, аниқ, инглиз тили, бошланғич таълим фани ўқитувчилари Зоом платформаси орқали семинарни кузатдилар.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев кириш сўзи билан очиб берди.
Шунингдек, йиғилиш давомида “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирларининг ташкил қилиниши ва мактабларда ўтказилиш аҳволи, Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.