Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси Хоразмда

12 декабрь 2024 йил
image

Учрашув давомида “Cеребрй” платформасида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллик даражасини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Бугун  Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси У.Тошкенбоев ҳамда Таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси А.Каримбердиевлар Хоразм вилоятида бўлиб, Янгибозор туманидаги 33-сон, 12-сон ҳамда Урганч туманидаги 38-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари ва аниқ  фан ўқитувчилари билан учрашдилар. 

Тадбир давомида масъуллар ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва касбий маҳоратини ошириш учун етарлича шарт-шароитлар яратиш орқали умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ҳақида тўхталдилар. 

Шунингдек, “Cеребрй” платформаси орқали ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини янада ривожлантириш, ушбу платформа ёрдамида ўқувчиларда мантиқий ва танқидий фикрлашни кучайтириш лозимлиги юзасидан фикр билдирдилар. 

Учрашув давомида “Cеребрй” платформасида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллик даражасини ошириш лозимлиги таъкидланди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb