Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Умумтаълим мактабларида коррупцияга қарши курашишга қаратилган ижтимоий сўровномалар ўтказди

6 декабрь 2024 йил
image

Жорий йил 5 декабрь куни эса мазкур тадбир Урганч шаҳридаги 10-сонли ташкил қилиниб, сўровномада мактаб ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар фаол иштирок қилдилар.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Хоразм вилояти бўлими нодавлат-нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда вилоятдаги умумтаълим мактабларида коррупцияга қарши курашишга қаратилган ижтимоий сўровномалар ўтказди.

Хусусан, лойиҳа доирасида шу кунгача Урганч шаҳридаги  3-, 5-, 12-, 13-, 15-, 24-, 28-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилди. 

Жорий йил 5 декабрь куни эса мазкур тадбир Урганч шаҳридаги 10-сонли ташкил қилиниб, сўровномада мактаб ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар фаол иштирок қилдилар.

Маълумот учун, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади вилоятимизда таълим соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳоалтларини аниқлаш ва уларни бартараф қилишда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашишдан иборатдир.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb