Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Президент қарори ижроси юзасидан тарғибот жараёнлари давом этмоқда ХОРАЗМ

4 декабрь 2024 йил
image

ХОРАЗМ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-ноябрдаги "Ўқувчи ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўгрисида"ги ПҚ-393-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, ҳудудларда "Жасорат мактаблари" ташкил этиш мақсадида Хоразм вилоятига Мактабгача ва мактаб таълими, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия масъуллари ташриф буюришди.

Унда юқоридаги вазирликлар масъуллари, шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, ЗООМ платформаси орқали вилоятда мавжуд барча мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда асосан, ПҚ-393-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтирилди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb