Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фидойи устозлар вазир томонидан мукофотга лойиқ кўрилди

22 ноябрь 2024 йил
image

Кеча вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров устозларга ушбу мукофотларни топширди.

Хабарингиз бор, яқинда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова вилоятимизнинг энг олис ҳудуди ҳисобланган Тупроққалъа туманида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан самимий мулоқотда бўлди. 

Учрашув чоғида туманда фаолият олиб бораётган фидойи устозларнинг ютуқлари билан танишди ва улар вазир томонидан мукофотга лойиқ кўрилди. 

Кеча вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров устозларга ушбу мукофотларни топширди.

Хусусан, устозларимиз, Тупроққалъа туманидаги 11-сон умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Шоира Жуманиязова "Халқ таълими аълочиси", математика фани ўқитувчиси Замира Ёқубова "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Устозларимизни ушбу ютуқлари билан самимий қутлаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb