Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Вилоятимизда таълим ташкилотларида мактабгача таълим ташкилотларининг методист ва тарбиячилари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларига старт берилди 

7 октябрь 2024 йил
image

Тадбир аввалида иштирокчилар мазкур мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда Хива шаҳридаги 15-сон ҳамда 8-сон мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача таълим ташкилотларининг методист ва тарбиячилари учун “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 4 босқичли қисқа муддатли малака ошириш курсларига старт берилди. 

Тадбир аввалида иштирокчилар мазкур мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Мазкур тренинг машғулотлари жорий йилнинг 7-11 октябрь кунлар Хива педагогика коллежининг биносида ўтказиш режалаштирилган бўлиб, тадбир давомида иштирокчилар мактабгача таълим ташкилотларида долзарб бўлган эрта болалик педагогикаси тамойиллари ва асосий жиҳатлари юзасидан батафсил маълумотга эга бўладилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb