Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМЛИК ФИЗИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ "ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ РЕСПУБЛИКА БОСИҚИЧИДА ФАХРЛИ 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

9 январь 2023 йил
image

Олимпиаданинг республика босқичида Ҳазорасп туманидаги 8-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Яхшимурод Қурбонов фаол қатнашди ва физика фани бўйича республика фахрли 1-ўринни эгаллаб, ғолиб деб топилди.

Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар ўртасида ўтказилган «Ўқитувчилар олимпиадаси»нинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиаданинг республика босқичида Ҳазорасп туманидаги 8-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Яхшимурод Қурбонов фаол қатнашди ва физика фани бўйича республика фахрли 1-ўринни эгаллаб, ғолиб деб топилди.

Маълумот учун, жорий йилги «Ўқитувчилар олимпиадаси» мусобақалари уч босқичда ўтказилди. Унинг дастлабки босқичида математика, физика, кимё ва биология фанларидан жами 30 минг нафарга яқин устозлар иштирок этди. Сўнги, республика босқичида ҳар бир фандан 3 нафардан, жами 168 ўқитувчи иштирок этди.

«Ўқитувчилар олимпиадаси»нинг  турли номинатсиялар бўйича ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ушбу муваффақият билан вилоятдаги барча соҳа ходимларини, 8-сон умумтаълим мактаби жамосини ҳамда ғолиб Яхшимурод Қурбоновни табриклаймиз.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb