Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

13 сентябрь 2024 йил
image

Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Зарипов, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Худайберганов, мазкур бошқармаларнинг масъул ходимлари ҳамда таълим муассасалари директорлари иштирок қилдилар.

Бугун Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси биносида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида вилоятимиз ҳудудида болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Зарипов, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Худайберганов, мазкур бошқармаларнинг масъул ходимлари ҳамда таълим муассасалари директорлари иштирок қилдилар.

Тадбир давомида 2024 йилнинг 8 ойи давомида вилоят ҳудудида болалар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг аҳволи таҳлили, автомобиль йўллари ёқасида жойлашган ўқув муассасалари олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида ўқувчи ёшларни мактабга келиш ва кетиш вақтларида хавфсизликни таъминлаш учун “Ҳарбий чақирувга тайёрлаш” фани ўқитувчилари, “Ёшлар иттифоқи етакчилари” ва “Ёш тарғиботчи клублари” аъзоларини жалб этиш ва кундалик навбатчиликни ташкил этиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига масъуллардан жавоб олдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb