Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ШОВОТ ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

10 сентябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Шовот туманидаги 1-сон мактабда бўлиб ўтди.

 

Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда. 

Бугун, 11 сентабрь куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Шовот туманидаги 1-сон мактабда бўлиб ўтди.

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, 1-синфга қабул, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги йигирмадан ортиқ мурожаат ва таклифлари қабул қилинди.

Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди ва айрим мурожаатларни ҳал этиш учун аниқ муддат ва зарур чоралар белгилаб олинди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb