Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

6 сентябрь 2024 йил
image

23-мактабнинг 270 ўринли қўшимча ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши ва мавжуд бинонинг қайта таъмирланиши натижасида 490 ўринга эга бўлди.

 

Хива туманининг Атажон тўра маҳалласида қуриб битказилган мактабнинг фойдаланишга топширилиши ҳақиқий байрам тадбирига айланиб кетди. Сабаби, 23-мактабнинг 270 ўринли қўшимча ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши ва мавжуд бинонинг қайта таъмирланиши натижасида 490 ўринга эга бўлди.

Мактаб янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда туман ҳокими С.Палванов, Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, туман сектор раҳбарлари, ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. 

Ўқувчиларнинг замонавий шароитда пухта таълим олишларига хизмат қилувчи ушбу бино ўзининг ташқи кўриниши билан маҳаллага ҳам кўрк бағишламоқда.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb