Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТ ТАРҚАТИЛМОҚДА

5 сентябрь 2024 йил
image

Бугун  “Таъминот ва логистика хизмати” Хоразм вилояти филиали томонидан Хонқа ва Қўшкўпир туманидаги умумтаълим мактабларига 27 199 та таълим планшетлари етказиб берилди.

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат умумий ўрта таълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларида ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида барча бошланғич синф ўқувчиларини таълим планшетлари билан таъминлаш белгиланган эди.

Бугун  “Таъминот ва логистика хизмати” Хоразм вилояти филиали томонидан Хонқа ва Қўшкўпир туманидаги умумтаълим мактабларига 27 199 та таълим планшетлари етказиб берилди.

Маълумот учун, келгусида мазкур тажрибани республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb