Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

4 сентябрь 2024 йил
image

Бугун вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида  биринчи қўнғироқ садолари жаранглади.

 

Бугун вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида  биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. 36 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилинди. 

Гурлан туманидаги  5-сонли   умумтаълим мактабида ўтказилган  тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов  иштирок этди. Ушбу мактаб жорий йилда 9 млрд 400 млн сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди ва ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилди.  

Вилоят ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув биноси, ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.

Шунингдек,  вилоят ҳокими Урганч шаҳридаги жорий йилда  мукаммал таъмирланган 13-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, яратилган шароитлар, таълим жараёни билан танишди, 1-синф ўқувчиларига  чиройли портфел ва ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"ни  topshirdi. (https://t.me/xorazm_uz_rasmiy/12919?single)

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb