Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРИЖЛИК МУТАХАССИСЛАР ВИЛОЯТИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ 

29 август 2024 йил
image

“Зўр” (“Класс”) лойиҳаси доирасида 5 нафар россиялик рус тили ва кимё фани ўқитувчилари, шунингдек, хорижлик инглиз тили  мутахассислардан 3 нафари кутиб олинди. 

ХОРИЖЛИК МУТАХАССИСЛАР ВИЛОЯТИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ 

2024-йил 29-август куни Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги таълим муассасаларига 2024-2025-ўқув йилида маҳаллий буджет маблағлари ва ҳомийлар ҳисобидан “Зўр” (“Класс”) лойиҳаси доирасида 5 нафар россиялик рус тили ва кимё фани ўқитувчилари, шунингдек, хорижлик инглиз тили  мутахассислардан 3 нафари кутиб олинди. 

Маълумот учун, россияликлар Урганч шаҳридаги 3-сонли, Гурлан туманидаги 3-сонли, Хива туманидаги 14-сонли, Шовот туманидаги 44-сонли, Янгиариқ туманидаги 17-сонли мактабларда, хорижлик инглиз тили ўқитувчилари эса Урганч шаҳар 5-сон, 28-сон, Гурлан туманидаги 4-сонли мактабларда ўқув йили давомида фаолият олиб бориши режалаштирилган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb