Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Медиа тур ўтказилди 

29 август 2024 йил
image

"Оилавий ва ДХШ асосидаги МТТларда таълим сифатига эътибор" мавзусида медиа тур ўтказилди. 

2024 йил 27 август куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Янгибозор туманидаги "Оилавий ва ДХШ асосидаги МТТларда таълим сифатига эътибор" мавзусида медиа тур ўтказилди. 

Тадбир давомида Янгибозор тумани “Халқабод” МФЙда жойлашган "Севинчой Ширинтой" давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда "Дўстлик" маҳалласида жойлашган ЙТТ Уразбаева Тамара Тураевнага  қарашли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти  фаолияти яқиндан кузатилди. 

Хусусан, мазкур муассасаларда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, таълим ва тарбия жараёни, уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашда амалга оширилаётган ишлар ҳамда соғлом ва хавфсиз овқатланиш ҳолатлари билан танишилди.

Пресс тур давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb