Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

МЕНТАЛ АРИФМЕТИКАДАН ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИ КУТИБ ОЛИНДИ

7 январь 2023 йил
image

Мазкур  олимпиадада Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларидан 4 нафар, Янгиариқ тумани умумтаълим мактабларидан 9 нафар ўқувчи иштирок қилиб 7 нафари 1-ўринни, 5 нафари 2-ўринни, 1 нафари 3-ўринни эгалладилар.

Жорий йилнинг 4-январь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида  ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларда мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида 7-13 ёшли ўқувчилар ўртасида Ментал арифметика бўйича  олимпиада бўлиб ўтди

Мазкур  олимпиадада Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларидан 4 нафар, Янгиариқ тумани умумтаълим мактабларидан 9 нафар ўқувчи иштирок қилиб 7 нафари 1-ўринни, 5 нафари 2-ўринни, 1 нафари 3-ўринни эгалладилар.

 1-ўринни эгаллаган 7 нафар ўқувчи Халқаро миқёсда Анталияда  бўлиб ўтадиган танловда қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Ўқувчиларимиз кеча ва бугун вилоятга қайтиб келдилар.

Бугун уларни Урганч шаҳар Темир йўл вокзалида карнай-сурнай садолари остида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, Янгиариқ туман ижтимоий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари И.Ўрунов, Янгиариқ туман ХТБ мудири ўринбосари Ж.Матназаров ва ўқувчиларнинг устозлари, ота-оналари кутиб олишди.

Бошқарма бошлиғи Х.Бектемиров ўқувчилар , ота-оналар ва уларнинг устозларини ғолиблик билан табриклар экан, ақл-идрокни ривожлантириш борасидаги бу каби дастурлар интеллектуал билими юксак авлодни тарбиялашга хизмат қилишини таъкидлади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb