Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАРГА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" ЕТКАЗИЛМОҚДА

13 август 2024 йил
image

Хоразм вилоятида янги – 2024/2025 ўқув йилида 557 та умумтаълим мактабига  37 625  нафар бола 1-синфга илк бор қадам қўйиши кутилмоқда.

 

Мамлакатимизда мактаб остонасига илк бор қадам қўядиган жажжи ўқувчилар учун бу унутилмас дамлар сифатида муҳрланиб қолади. Боиси, улар давлатимиз раҳбаридан совғаларни қабул қилган ҳолда илм сабоқларини бошлашади.

Хоразм вилоятида янги – 2024/2025 ўқув йилида 557 та умумтаълим мактабига  37 625  нафар бола 1-синфга илк бор қадам қўйиши кутилмоқда.

“Таъминот ва логистика хизмати” Хоразм вилояти филиали  томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилмоқда. Унинг таркибига портфель, дафтар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич киради.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb