Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Автомобилсиз кун” оммавий акциясига қўшилинг!

30 июль 2024 йил
image

Хоразм вилоятида 31 июль, чоршанба куни вилоят ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. 

 

Хоразм вилоятида 31 июль, чоршанба куни вилоят ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. 

Акция Ўзбекистон Президентининг 21-февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.

31 июль куни вилоятимиздаги барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига шахсий транспорт воситаларидан воз кечиш ва жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади. 

Ҳурматли юртдошлар! Барчангизни “Автомобилсиз кун” жамоат лойиҳасига бефарқ бўлмасликка, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирамиз. Зеро атроф-муҳитни асраш барчамизнинг бурчимиздир.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb