Янгиликлар
"Ал-Хоразмий авлодлари" олимпиадасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
29 июль 2024 йил#натижа
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида ўтказилган "Ал-Хоразмий авлодлари" онлайн олимпиадасининг вилоят босқичи якунланди.
Уч босқичда бўлиб ўтган ушбу олимпиаданинг дастлабки босқичида 3004 нафар иштирокчилар қатнашиб, шундан 367 нафар нафар ўқувчи иккинчи босқичида иштирок этган бўлса, уларнинг 36 нафари кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган эди.
Жорий йил 26-июл бўлиб ўтган якуний босқич натижаларига кўра,
1-ўрин Боғот тумани ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси Жамшидбек Атажанов,
2-ўрин Боғот тумани ихтисослаштирилган мактабининг 7-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон Ўктамов,
3-ўрин Урганч шаҳридаги 21-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон Ўктамовга насиб этди.
Ғолиблар олимпиада ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланадилар.