Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

БОЛАЛАР ОРОМГОҲИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

23 июль 2024 йил
image

Бугун 23 июль куни Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Янгибозор тумани Бўзқалъа қишлоғида ташкил қилинган вилоят иқтидорли болалар оромгоҳига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок қилдилар. 

Ушбу оромгоҳ  4 навбатда 70 нафар дам олувчиларни қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунгача 280 нафар ўқувчиларни қамраб олди. 

Тадбир давомида иштирокчилар оромгоҳдаги шарт-шароитлар, яратилган имкониятлар билан танишиб, дам олувчи ёшлар билан суҳбатлашдилар. 

Ёшлар учун оромгоҳда 5 ташаббус доирасида ташкил қилинган турли тўгараклар, жумладан китобхонлик,  ИТ ва робототехника, заковат интеллектуал ўйини,  спортнинг стол теннис, шахмат,  шашка, бадминтон, мини футбол, мусиқа тўгарагидан караоке, миллий ва замонавий чолғу асбобларини чалиш ва куйлаш, рақс, тасвирий санъат каби тўгараклар фаолият олиб бормоқда. 

Мазкур тўгараклар ёшларнинг мазмунли дам олиши учун ҳисса қўшмоқда.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb