Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

II ГУРУҲ ФАНЛАРИДАН РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

28 декабрь 2022 йил
image

Oлимпиадада фахрли 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган 78 нафар 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирландилар.

 

Xабарингиз бор, жорий йил 29-30 ноябрь, 1 декабрь кунлари иккинчи гуруҳ (она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, ўзбек тили, қозоқ тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, француз тили, география,тарих) фанларидан асосий олимпиаданинг II (вилоят) босқичи бўлиб ўтган эди.

Олимпиадада Хоразм вилояти бўйича жами 1064 нафар ўқувчилар иштирок қилди.

Кеча, вилоят халқ таълими бошқармасида олимпиадада фахрли 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган 78 нафар 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирландилар.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Зарипов ғолиб ўқувчиларни самимий қутлаб, ҳамиша омад ёр бўлишини тилади.

Маълумот учун, мазкур босқичда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар

1-ўрин учун 1,8 млн сўм;
2-ўрин учун 1,2 млн сўм;
3-ўрин учун 0,9 млн сўм пул мукофотига эга бўлдилар.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb