Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ УРГАНЧ ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

3 июль 2024 йил
image

Жорий йил 3 июль куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Урганч туманидаги 43-сон мактабда бўлиб ўтди. Таддбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Зарипов иштирок қилди.

 

Фуқаролар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг тизимга доир мурожаат, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича жойларда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда. 

Жорий йил 3 июль куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Урганч туманидаги 43-сон мактабда бўлиб ўтди. Таддбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Зарипов иштирок қилди.

Жонли ва очиқ мулоқот шаклида ўтган сайёр қабулда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳамда фуқароларнинг мактабларда таъмирлаш ишларига бўлган талаб, таълим-тарбия сифатини ошириш, таълим муассасаларига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишлардаги ўндан ортиқ мурожаат ва таклифлари қабул қилинди.

Уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, айрим мурожаатларни ечиш учун аниқ муддат ва чоралар белгилаб олинди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb