Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

"Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари" шиори остида  расмлар танлови ўтказилди

28 июнь 2024 йил
image

Танловда Урганч туман прократураси ва Урганч туман "Баркамол авлод" болалар мактаби педагог ходимлари ҳамда тўгарак аъзолари иштирок қилдилар.

Хоразм вилоят Урганч туман прократураси Урганч туман "Баркамол авлод" болалар мактаби билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўқувчи - ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини кенгайтириш учун Урганч туман "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгарак аъзолари ўртасида "Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари" шиори остида  расмлар танлови ўтказилди.
 
Танлов низомига асосан ўқувчи - ёшлар болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги  тушунчаларини асфалтга расм чизиш орқали кўрсатиб бердилар. 
     
Танловда Урганч туман прократураси ва Урганч туман "Баркамол авлод" болалар мактаби педагог ходимлари ҳамда тўгарак аъзолари иштирок қилдилар.

Танловда  1-2-3- ўринни қўлга киритган иштирокчилар  диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb