Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Қўшкўпир туманида Иқтидорли мактаб битирувчилари олтин ва кумуш медаллари билан тақдирландилар

21 июнь 2024 йил
image

Кеча, 20 июнь куни туман ҳокимлигида ушбу ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

 

Жорий ўқув йилида Қўшкўпир  туманидаги 56 та умумий ўрта таълим  мактабини 2 186 нафар ўқувчилар битирмоқдалар. Улар орасида энг тиришқоқ, зукко ва интилувчан 73 нафар ўқувчиларнинг  59 та олтин ва 14 та кумуш медаллар соҳиби бўлгани янада қувонарли. 

Кеча, 20 июнь куни туман ҳокимлигида ушбу ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Шухрат Ахмедов  ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Шокир Жуманиёзовлар битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан табриклаб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланган ҳолда илм чўққиларини эгаллаб, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Шундан сўнг туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали тарзда топширилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb