Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Боғотлик иқтидорли мактаб битирувчилари олтин ва кумуш медаллар билан тақдирландилар

13 июнь 2024 йил
image

Бугун туман ҳокимлигида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

 

Жорий ўқув йилида Боғот туманидаги 53 та умумий ўрта таълим мактабини 2 245 нафар ўқувчилар битирмоқдалар. Улар орасида энг тиришқоқ, зукко ва интилувчан 40 нафар ўқувчиларнинг олтин ва кумуш медаллар соҳиби бўлгани янада қувонарли. 

Бугун туман ҳокимлигида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Жаҳонгир Назаров битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан табриклаб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланган ҳолда илм чўққиларини эгаллаб, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Шундан сўнг туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали тарзда топширилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb