Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хоразм вилоятида Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023-2024-ўқув йилида ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бошланди

16 декабрь 2022 йил
image

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 417 нафар ўқитувчилар 2 сменада тест топширадилар. Айни дамда 228 нафар педагоглар тест жараёнларини топширишни бошлади.

Хоразм вилоятида Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023-2024 ўқув йилида ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бошланди

Тадбирнинг очилиш маросимида  бошқарма бошлиғи Хамро Бектемиров сўзга чиқиб, сўнги йилларда мамлакатимизда ўқитувчининг мақомини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев ҳам иштирок қилиб, ўқитувчиларга омад тилади.

Хабар қилинганидек, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 417 нафар ўқитувчилар 2 сменада тест топширадилар. Айни дамда 228 нафар педагоглар тест жараёнларини топширишни бошлади.

Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb