Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Психологлар учун семинар-тренинг ташкил этилди 

10 июнь 2024 йил
image

Урганч шаҳридаги 10-сон умумий ўрта таълим мактаби психологлари Интизор Худайберганова ҳамда Азиза Юсуповалар томонидан туман ва шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари психологлари иштирокида тажриба алмашиш мақсадида ушбу ташаббусга қўл урилди. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда психологлар учун семинар-тренинг ташкил этилди. 

Урганч шаҳридаги 10-сон умумий ўрта таълим мактаби психологлари Интизор Худайберганова ҳамда Азиза Юсуповалар томонидан туман ва шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари психологлари иштирокида тажриба алмашиш мақсадида ушбу ташаббусга қўл урилди. 

Маълумки аҳолига профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш жараёнида турли ёш тоифасидаги инсонлар билан психологик ишни ташкил этишга тўғри келади. Бунда психологларнинг билими, кўникмаси ниҳоятда муҳим. Шуни инобатга олган ҳолда психологик машқлар ва тажриба алмашиш имконини берувчи бундай тренинглар айни муддаодир. 

Семинар-тренинг 3 кун давом этади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb