Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ВИЛОЯТИМИЗДА ЁЗГИ БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

1 июнь 2024 йил
image

Режага мувофиқ  оромгоҳлар бугундан ўз фаолиятини бошлади.

 

Ёз мавсумида ўқувчиларнинг мириқиб дам олиб, ҳордиқ чиқаришларида оромгоҳларда яратилган шароитлар муҳим ўрин тутади. Бу йил вилоятимизда 29 та болалар оромгоҳида 11 минг 450 нафар ўғил-қизларни соғломлаштириш ва дам олишларини ташкил қилиш режалаштирилган.

Ўтган йили вилоят ҳокими ташаббуси билан Янгибозор туманида ташкил қилинган "Келажак эгалари" иқтидорли ўқувчилар оромгоҳида бу йил 4 навбатда 80 нафардан жами 320 нафар, шу тумандаги "Паҳлавон" ҳамда Хива туманидаги “Қалдирғоч” оромгоҳида эса жами 540 нафар болалар қамраб олиниши кўзда тутилган. 

Ушбу оромгоҳлардан ташқари Ҳазорасп туманида “Меҳрли маскани” ёзги соғломлаштириш болалар оромгоҳи фаолияти йўлга қўйилди. 

Мазкур оромгоҳларда болаларнинг етарли даражада хордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. 
 
Режага мувофиқ  оромгоҳлар бугундан ўз фаолиятини бошлади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb