Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Байрамга муносиб туҳфа

1 июнь 2024 йил
image

Бугун Боғот тумани Олтинқум шаҳарчасида 120 ўринли “Қуёш” давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

 

Бугун Боғот тумани Олтинқум шаҳарчасида 120 ўринли “Қуёш” давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Меҳмонлар жажжи кичкинтойлар, уларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийларни қўшалоқ айём – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлаб, таълим ташкилотларида болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишишди.

Замонавий услубда қурилган икки қаватли бинода ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа, спорт заллари мавжуд бўлиб, тарбияланувчилар учун машғулотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилиши режалаштирилган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb