Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Ғолиб ўқувчиларимиз вилоятимизга қайтиб келди

1 июнь 2024 йил
image

Ўқувчиларимиз Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров,  мактаб директорлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар иштирокида муносиб кутиб олинди.

Хабарингиз бор, 14-15 ёшли ўқувчилар ўртасида ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадасида  икки нафар ўқувчимиз юқори натижаларни қўлга киритишган эди.

Хусусан, Ҳазорасп туманидаги Тўлқин ФМ нодавлат таълим ташкилотининг ўқувчиси Мунисбек Бекчонбоев кумуш медални, Урганч шаҳридаги 3-сонли мактаб ўқувчиси Сулаймон Матназаров бронза медалларини қўлга киритди.

Бугун ўқувчиларимиз вилоятимизга қайтиб келди.

Ўқувчиларимиз Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров,  мактаб директорлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар иштирокида муносиб кутиб олинди.

Тадбир давомида бошқарма бошлиғи Х.Бектемиров ўқувчиларимизни эришган ютуқлари билан яна бир бор самимий табриклаб, ўқишларига муваффақиятлар тилади. Уларнинг ота-оналари ва устозларига миннатдорчилик билдирилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb